UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  18 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  2 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  8 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  5 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  150 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  28 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Бельгия Янгиликлар

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Бельгия

Жаҳон чемпионати "H" гуруҳи вакили Бельгия терма жамоаси ҳақида сўз юритамиз.


Бельгия европанинг ўртамиёан жамоаси сифатида тилга олиниб келинади. Сўнгги йилларда айнан шу ўртамиёна жамоа ўз мавқеини янада тушириб юбораётган эди. Бельгияликлар шу кунгача 11 маротаба мнудиалда иштирок этишган. Жаҳон чемпионатидаги энг юқори натижаларига 1986 йилда ўтказилган мундиалда тўртинчи ўрин билан тақдирланишган эди. Айнан ўша чемпионатда Бельгия ўз тарихида биринчи бор ярим финалгача етиб борган.
Бельгия 2002 йилга қадар мундиалда мунтазам иштирок этиб келаётганди. Аммо 2002 йилдан сўнг бироз узилиш руй берди. Бельгияда айни шу давр ичида авлодлар алмашуви кузатилди. Эмиль Мпенза, Мбо Мпенза, Вилмотс, Валем каби футболчиларнинг терма жамоадан кетишлари ва янги жамоани шаклланиши анча вақт талаб қилди. Санаб ўтилган футболчилардан кейинги авлод ишончни оқлай олмади ва бельгия кетма-кет иккита мундиалга йўлланмани қўлдан бой берди. Ниҳоят 2002 йилги мундиалдан сўнг фаолиятини тугатган Марк Вильмотс, 2012 йилга келиб терма жамоа рулига ўтирди. Айнан ушбу мутахассис қўли остида Бельгия ёрқин ўйинлар кўрсата бошлади. Вильмотснинг ютуғи бу ёшларга ишонгани ва уларга қўрқмасдан имконият бергани бўлди. Эндигина кўзга кўринган Ромелу Лукаку, Эден Азар, Феллайни, Вермален каби футболчиларга терма жамоа эшигини очди. Бу имкониятдан эса футболчилар ҳам унумли фойдаланишди ва мураббий ишончини оқлашди. Умуман олганда, Бельгияда етарлича иқтидор ва истеъдод соҳиблари бўлган. Марк Вильмотс қўли остидаги иқтидорлардан тўғри фойдалана олди ва уларни янги поғонага чиқишларида ҳам ўзининг ҳиссасини қўшди. Айни пайтда Бельгия энг иқтидорли ёш истеъдод соҳиблари мамлакати дея таърифланмоқда. Эден Азар, Куртуа, Миньоле, Бентеке, Лукаку, Вермален, Вертонген, Алдерверлейд, Вертонген, де Бруйне, Витсель, Дембеле, Янузай, Шадли сингари футболчилар нафақат Бельгиянинг, балки европанинг энг истеъдодли футболчилари сифатида қаралмоқда. Бельгиянинг ҳозирги таркибида 2002 мундиалда иштирок этган ягона футболчи Даниэль ван Буйтен ҳам бор. Ушбу футболчи айни пайтда асосий таркиб футболчиси бўлмасада, Вильмотс уни мундиалга олиб кетди. "Бавария" ҳимоячисининг бой тажрибаси жамоадошларига қўл келиши мумкин. 


Бельгия ушбу мундиалда фаворитлар қаторида тилга олинмоқда. Гарчи бельгиялик футболчилар анча ёш бўлишларига қармасдан, уларни тўплаган тажрибалари жаҳон чемпионатида қўл келиши мумкин. Бельгия "H" гуруҳида Россия, Корея ва Жазоир каби жамоалар билан баҳслашади. Марк Вильмотс жамоаси ушбу чемпионатда исталган рақибга етарлича ташвиш туғдира олишади.


Бельгия терма жамоаси ҳақида
:

Ташкил топган йил
: 1904

Минтақаси
: УЕФА

Бош мураббий
: Марк Вильмотс

Жамоа сардори
: Венсан Компани

Энг кўп ўйин ўтказган футболчи: Ян Кулеманс (96 ўйин)

Энг яхши тўпурар
: Ворхоф (30 гол)

ФИФА рейтингидаги ўрни: 11

Илк ўйин: Бельгия - Франция 3:3 (1904 йил)

Энг йирик ғалаба
: Бельгия - Сан-Марино 10:1 (2001 йил)

Энг йирик мағлубият
: Голландия - Бельгия 9:1 (1959 йил)

Эришган ютуқлари
:
Олимпия ўйинлари ғолиби
: 1920
Европа чемпионати кумуш медали соҳиби
: (1980)
Европа чемпионати бронза медали соҳиби: (1972)


Бельгиянинг якуний таркиби:

Дарвозабонлар
: Тибо Куртуа ("Атлетико", Испания), Симон Миньоле ("Ливерпуль", Англия), Сами Бюссут ("Зюльте", Бельгия);

Ҳимоячилар
: Тоби Алдервейрелд ("Атлетико", Испания), Энтони Ванден Борре ("Андерлехт", Бельгия), Лоран Симан ("Стандард", Бельгия), Венсан Компани ("Манчестер Сити", Англия), Даниэль ван Бюйтен ("Бавария", Германия), Томас Вермален ("Арсенал", Англия), Николас Ломбертс ("Зенит", Россия), Ян Вертонген ("Тоттенхэм", Англия);

Ярим ҳимоячилар
: Аксель Витсель ("Зенит", Россия), Маруан Феллайни ("Манчестер Юнайтед", Англия), Мусса Дембеле, Насер Шадли (иккиси - "Тоттенхэм", Англия), Кевин де Брейне ("Вольфсбург", Германия), Стивен Дефур ("Порту", Португалия), Эден Азар ("Челси"), Дрис Мертенс ("Наполи", Италия), Кевин Миральяс ("Эвертон", Англия), Аднан Янузай ("Манчестер Юнайтед", Англия);

Ҳужумчилар
: Ромелу Лукаку ("Эвертон", Англия), Дивок Орижи ("Лилль", Франция).  



Шаҳбоз Беғамов тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика