ЖЧ-2014. Бугун қуръа ташланади

Narzulla Saydullayev
6 дек 2013
Бугун, 6 декабрь кейинги йил Бразилияда бўлиб ўтадиган мундиалга қуръа ташланадиган кун.
Қуръада қайси жамоалар қайси саватчада бўлишлари расман тасдиқланганди. 

Қуръа ташлаш маросими 6 декабрь Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

4-саватчадан ўрин олган Европанинг 9та жамоасидан бири 1-саватчадаги Жанубий Америка жамоаси ўрин олган гуруҳлардан биридан ўрин олади.


1-саватча: Бразилия, Аргентина, Колумбия, Уругвай, Бельгия, Германия, Испания, Швейцария.
2-саватча: Жазоир, Камерун, Кот-д'Ивуар, Гана, Нигерия, Чили, Эквадор.
3-саватча: Австралия, Эрон, Япония, Жанубий Корея, Коста-Рика, Гондурас, Мексика, АҚШ.
4-саватча: Босния-Герцеговина, Хорватия, Англия, Франция, Греция, Италия, Голландия, Португалия, Россия.

Сизнингча қандай гуруҳлар пайдо бўлиши мумкин? Тахминларингизни ёзиб қолдиринг.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia