UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Каспер Дольберг: "Реал" менга мос"  1 17:35Анонс. Валижон Шамшиев "CA" офисига ташриф буюрди (видео)  1 17:18Диёр Имомхўжаев: “Пахтакор” ҳақида мавзудан ташқари мақола   8 17:17Ҳар бир голингиз учун 7.3 миллион евро жаноб!  6 17:12Келаси мавсум Одил Аҳмедов Хитой Суперлигасида ўйнамаслиги мумкин  5 17:11«Монако» вакиллари Мбаппенинг «Реал»га трансферини тасдиқлашмади  0 17:10"Олмалиқ" футзал клуби бош мураббийи мағлубият сабабларини айтди  2 16:51ВИДЕО. Футзал. "Чонбури Блювейв" - "Олмалиқ" 5:0  0 16:41"Реал" Мбаппе борасида келишувга эришди  7 16:34ФОТОГАЛЕРЕЯ. Футзал. "Чонбури Блювейв" - "Олмалиқ" 5:0  6 16:10Фарҳод Тожиевнинг суперголини томоша қилинг. "Олмалиқ" - "Крумкачи" 5:0 (видео)  4 16:04"Бавария" - "Челси" учрашувини TAS-IX ҳудудида томоша қилинг  5 15:58Осиё юлдузлари. Юнис Маҳмуд - баскетболчи бўлмаган футболчи  5 15:48"Бавария" - "Челси". Асосий таркиблар билан танишинг  24 15:45Спорт. Тайсон Мэйвезер-МакГрегор тўқнашуви ҳақида фикр билдирди, шахматчимиз нуфузли ҳисобланган жаҳон кубогида иштирок этади  0

12 окт 09:37
Янгиликлар

ЖЧ-2013 (U-17). Дели Вальдес: “Панамалик футболчиларда иштиёқ юқори”

Маълумки, шу йилнинг 17 октябрь – 8 ноябрь кунлари БААда ўсмирлар ўртасида (U-17) навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Дилшод Нуралиев бошқараётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси гуруҳдаги биринчи учрашувни Панамага қарши ўтказади. Бу ўйин 18 октябрь куни Фужайра шаҳрида бўлиб ўтади.

Маълумот учун: Жулио ва Жорж Дели Вальдес номи Панама футболи учун катта аҳамиятга эга. Эгизаклар – Жулио ва Жорж ўз вақтида Панама миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишган, футболни тугатгач эса мураббийлик касби билан шуғулланишни бошлашди ва ҳозирда улар 17 ёшгача бўлган Панама ўсмирлар термасини бошқаришяпти.

КОНКАКАФ минтақасида ўтказилган мусобақада панамаликлар Мексикадан сўнг иккинчи бўлишди ва бу натижа мамлакатда катта воқеа сифатида қабул қилинди. Бунга асосий сабабчи сифатида эса ОАВ томонидан эгизакларнинг меҳнати кўрсатилди.

“Ўсмирларимиз Панама футболи тарихида иккинчи бор жаҳон чемпионатига чиқишди, - деяди Жорж Дели Вальдес. – Албатта, бу биз учун яхши кўрсаткич. Терма жамоани қабул қилиб олганимга бир ярим йилча бўлиб қолди. Бу вақт оралиғида кўп ишларни амалга оширдик ва эндиликда бунинг самарасини кўрадиган пайт келди. Биз охирги 3-4 ойдан бери мунтазам биргамиз ва бор эътибор жаҳон чемпионатига қаратилган. Ўсмирлар терма жамоасида ўйнаб кета оладиган футболчиларни топиш учун бутун мамлакатни кезиб чиқдик”.

“2011 йил Мексикада ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги мундиалда биздан Роберто Чен порлаган эди. У ҳозир Испаниянинг “Малага” клубида ўйнаяпти. Лекин бу йилги жамоа икки йил аввалгисидан анча кучли. Чунки биз саралашни ажойиб тарзда ўтказдик. Финалда фақат Мексикага ютқаздик, холос. Шогирдларим майдонда жуда ақлли ва тезкор, биз айниқса ҳимояда кучлимиз – чунки кўп гол ўтказаётганимиз йўқ. Қолаверса, ҳужумдаги ишларимиз ҳам чакки эмас. Энг муҳими, шогирдларим тўпни ҳис қилишади” – дейди Памана термаси устози.

Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди
Туркияда ўқув йиғин машғулотларини ўтказаётган Ўзбекистон миллий...  109
Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак
Бабаян “Обод”ни олса нима бўлади, деб кўп савол беришди. Мен зўр...  91
Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович! Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович!
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович...  78
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: