UZ

Сўнгги янгиликлар

11:59Леонардо Бонуччи: "Вазифамиз - "Милан"ни юқорига қайтариш"  0 11:34"Динамо" раҳбарияти мукофот пулларини тўламаган экан  2 11:17Мората "Челси" сафида илк машғулотини ўтказди (видео)  1 11:12"Тоттенхэм" Нью-Йоркка етиб борди + ФОТО  1 10:48Гарет Бэйл: "Бу менинг энг зўр мавсумим бўлади"  3 10:48Бугун: "Пахтакор" - "Сабаил"  10 10:38U-22 Осиё чемпионатига саралаш. Мусобақага борадиган барча жамоалар маълум  9 10:06Руслан Мельзиддинов "Шўртан" йиғинида иштирок этмоқда  2 10:01"Челси" Италия терма жамоаси футболчисини нишонга олди  7 09:53Қувондиқ Рўзиев: “Қўқон-1912” учун жонимни беришга тайёрман"  8 09:43"Ювентус"нинг янги футболчиси Туринда тиббий кўрикдан ўтади  1 09:32«Бухоро»: Назорат ўйинида «Навбаҳор» мағлуб этилди  27 09:15Жозе Моуринью: "Реал"га қарши ўйин МЮ учун машғулот..."  39 09:08Назорат учрашуви. "УзДонгЖу" - "Навбаҳор" ёшлари 3:2   4 08:57Зидан: "Марказий ҳужумчи керак эмаслигини мен айтганман"  10

23 ноя 14:03
Янгиликлар

Жанубий Корея футбол бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан илк Осиё жамоаси бўлишга қарор қилди

Корея футбол ассоциацияси (КФА) 22 ноябрь, жума куни мамлакат футболини кейинги 20 йилда ривожлантириш бўйича дастурни эълон қилди.

Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги хабарига кўра, ушбу баёнот мамлакат футболи 80 йиллигига бағишланган тантанали маросимда эълон қилинган.

Хабар беришларича, Жанубий Корея мамлакат эркаклар миллий терма жамоасини 2033 йилга бориб, яъни, мамлакат футболининг юз йиллиги нишонланаётган вақтда ФИФА рейтингида кучли ўнликда бўлиши керак (2013 йил октябрь ойи рейтингида Жанубий Корея, Ўзбекистондан (55-ўрин) кейинги, 56-ўринда).

Бундан ташқари, терма жамоа футбол бўйича жаҳон чемпионатида чемпионликни қўлга киритган илк Осиё жамоасига ҳам айланиши керак. Қайд этиш жоиз, Осиё жамоалари шу вақтгача футбол бўйича ЖЧларда ярим финалдан кейинги босичга чиқа олишмаган.

КФА миллий терма жамоа учун халқаро учрашувларни белгилаш тартибига ҳам ўзгартириш киритади. Бундан буён КФА халқаро учрашувлар муддатини камида 6 ой олдин келишади ва ўйинларин тайинланди, ўртоқлик учрашувлари эса ФИФА рейтингида 30-ўриндан юқори бўлган терма жамоаларга қарши ўтказилади. Шунингдек, миллий терма жамоа йиғин ўтказилиши ҳақида эълон берилганидан сўнг, мамлакат ёшлар ва олимпия терма жамоалари футболчилари ҳам катталар бирга шуғулланишади.

Жанубий Корея футболи раҳбарияти миллий чемпионатда ҳам қатор ислоҳотлар ўтказишни режалаштирган. Жумладан, маълум қилишларича, юқори икки дивизион профессионал жамоалар учун, 3- ва 4-дивизионлар ярим профессионал жамоалар учун, бешинчи дивизион эса ҳаваскор жамолар учун ажратилади, КФА эса айни вақтда бир-биридан алоҳида бўлган бу лигаларни бошқариш ва уларнинг фаолиятини юритиш жараёнини интеграция қилади.

Шунингдек, миллий чемпионат учрашувларига ҳакамларни тайинлаш жараёнини шаффофлаштириш учун КФА ҳакамларни учрашувларга компьютер орқали автоматлаштирилган тартибга тайинлаш тизимини жорий этишни режалаштирмоқда.

Yonhap’нинг КФАга асосланиб хабар беришича, мамлакат жаҳон футбол ҳамжамиятидаги ўз ўрнини янада ошириш мақсадида 2017 йилги ёшлар ўртасидаги ва 2019 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларига мезбонлигини қўлга киритишга умид қилмоқда. Жанубий Корея шу вақтгача 2002 йилги жаҳон чемпионати (Япония билан бирга) ва ўсмирлар ўртасидаги 2007 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз? Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз?
Ўзбекистон терма жамоасининг “Зоб Оҳан”га имкониятни бой бериши...  127
Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди
Туркияда ўқув йиғин машғулотларини ўтказаётган Ўзбекистон миллий...  104
Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак
Бабаян “Обод”ни олса нима бўлади, деб кўп савол беришди. Мен зўр...  81
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: