UZ

Сўнгги янгиликлар

10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  0 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 08:35А Серия. "Интер" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Рома" эса "Лечче"ни мағлуб этди  2 08:23Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"  3 08:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2  27 07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  1 07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  98 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  16 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  11 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  68

Жамшид ва Жалолиддин Урганчда тантанали тарзда кутиб олинди Янгиликлар

Жамшид ва Жалолиддин Урганчда тантанали тарзда кутиб олинди

Туркия заминида ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси муносиб иштирок этиб қайтди.
Футболчиларимиз дунёнинг саккиз кучли жамоаси қаторидан ўрин олишга муваффақ  бўлишди. Ҳамюртларимизнинг  ушбу натижаси тарихий воқеалик албатта.

Мамлакатимиз терма жамоасининг ушбу ютуғида икки нафар урганчлик футболчи-  Жамшид Искандаров ва Жалолиддин Машариповларнинг ҳам ҳиссаси борлигидан хоразмликлар  ниҳоятда қувонишаяпти.

Кеча кечқурун “Урганч” халқаро аэропортида ушбу футболчилар тантанали равишда кутиб олинди.  Тошкент-Урганч йўналиши бўйича парвоз қилган самолёт аэропортга келиб қўниши билан карнай-сурнайларнинг шўх садоси ён-атрофни тутиб кетди. Кутиб олишга чиққанлар орасида Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Равшан Жабборов, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азамат Йўлдошев, вилоят футбол федерацияси биринчи вице президенти Равшан Отажонов, футболчилар таҳсил олган Янгибозор туманидаги 9-сон футболга ихтисослашган мактаб-интернати раҳбарияти ва мураббийлари,  “Тўмарис” жамоаси қизлари, футболчиларнинг ота-оналари, яқинлари, дўстлари, футбол ишқибозлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари бор эди.
 
Мана, дунё футбол аҳлини лол қолдиришган йигитлар чиқиш йўлакчасида кўриниш беришди. Беихтиёр йиғилганлар кўзларида қувонч ёшлари пайдо бўлди. Оёғидаги жароҳатига қарамай, Жамшид жамоадоши Жалолиддин билан биргаликда қадрдонлари сари ошиқишди.

Шу ернинг ўзида кичик тадбир бўлиб ўтди. Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Равшан Жабборов футболчиларимизни эришган муваффақиятлари билан муборакбод этди. Келгусида ўзбек футболини ривожи йўлида ёш “чарм тўп” усталарига омадлар тилади. Сўнгра, Жамшид Искандаров ва Жалолиддин Машарипов ҳамда уларнинг биринчи мураббийи Олимбой Давлетовларга ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида зарбоп тўн кийгизилди. Анвойи гуллардан иборат гулдасталар тақдим қилинди.
   
Шу ўринда айтиш жоизки, футболчиларимиз иштирокидаги тадбир ва учрашувлар Хоразм воҳасида давом этади.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика