UZ

Сўнгги янгиликлар

23:39Пьянич жароҳатдан қутулди   0 22:59"Манчестер Сити" – "Наполи": таркиблар маълум  13 22:53ЕЧЛ. Реал - Тоттенҳэм: таркиблар маълум  22 22:40Лука Модрич: “Тоттенхэм”га доим омад тилайман, фақат...”  9 22:21Спортчилар ижтимоий тармоқларда  18 21:55«Лестер» бош мураббийи Шекспир истеъфога чиқарилди  16 21:28Месси ТОП-5да дарвозага энг кўп аниқ зарба берган, Роналду бешталикда ҳам йўқ + ФОТО  29 21:01Тер Штеген: "Барселона"да ўсдим"  15 20:33Чемпионлар лигасида ўйнайдиган жамоа мухлисларидан стадионга келмасликни сўради + ФОТО  7 20:04Маркус Рэшфорд "Реал"га ўтиши мумкин  21 19:36ЕЧЛ олдидан "Ливерпуль"нинг қувноқ машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  14 19:07ЕЧЛ ўйини олдидан "Реал" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  18 18:45Блан АҚШ терма жамоасини бошқариши мумкин  4 18:31Ўзбекистон – Қатар меморандуми, Осиё жавоҳири - "Aspire" академияси билан ҳамкорлик  11 18:12"Наполи" - Европада зарба бериш бўйича етакчи, Россияда - "Спартак"  4

Жамшид Болтабоев: «Орзуим - «Манчестер Юнайтед» сафида тўп суриш» Янгиликлар

Жамшид Болтабоев: «Орзуим - «Манчестер Юнайтед» сафида тўп суриш»

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг истеъдодли футболчиларидан бири, ярим ҳимоячи Жамшид Болтабоев Хорватияга қарши ўйинда ғалаба тўпи муаллифи бўлган эди.
28 октябрь куни Гондурасга қарши нимчорак финал ўйини олдидан иқтидорли ярим ҳимоячи ФИФА расмий сайтига интервью берди.

Қуйида, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзосининг ФИФА расмий сайтига берган интервьюсини тўлиғича ҳавола этамиз.

- Жаҳон чемпионатида гол урдингиз. Ушбу гол эса, жамоангизга ғалаба келтирди. Голдан кейин нималарни ҳис қилдингиз?
 - Жаҳон чемпионатида гол уришни ҳар бир футболчи истайди. Гол ургандан кейинги ҳиссиётларимни сўз билан ифодалаш қийин. Киритган голдан ҳам кўра кўпроқ терма жамоамиз ғалаба қозонгани учун ҳурсандман.

- Нимчорак финалдаги рақиб - Гондурас ҳақида фикрингиз.
 - Гондурас жисмонан кучли ва ўз тактика ва қарашларига эга жамоа. Уларга қарши эса, ўзимизнинг тактикамиз бор. Уларга қарши баҳсда, ўз тактика ва ўйинимизни қўллаб ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.

- Гондурас таркибида сизда алоҳида таассурот қолдирган футболчи борми?
 - Гондурас таркибида 9-рақамда тўп сурадиган ҳужумчининг ўйини менда илиқ таассурот қолдирди. Рақиб сафидаги энг ҳавфли футболчилардан бири.

- Терма жамоа футболчиси сифатида айтингчи, жамоангиз турнирда қанчалик муваффақиятга эриша олади?
 - Ҳар бир жамоанинг ўз олдига қўйган мақсади бор. Бизнинг мақсадимиз эса - финал.

- Айнан Гондурасга қарши муҳим баҳсда майдонга туша олмайсиз?
 - Иккита сариқ карточка олиб навбатдаги учрашувни ўтказиб юбораётганим учун жамоадошларим олдида ўзимни бироз ноқулай ҳис қилмоқдаман. Ўйинни четдан кузатишга мажбурман.

- Аввал ҳам шундай ҳолатга тушганмисиз? Муҳим ўйин олдидан сариқ карточка олиб, ўйинни четдан кузатишга мажбур бўлганингизни эслай оласизми?
 - Йўқ. Бундай ҳолатга биринчи бор дуч келишим. Аввал бундай вазиятга тушмаган эдим.

- Нима учун Жамшид Болтабоев айнан футболни танлаган, бошқа сохани эмас?
 - Спорт инсонни чиниқтиради. Ҳам жисмоний, ҳам руҳий жихатдан ўзинги тетик ҳис қиласан. Дастлаб, футболга Музаффар исмли акам қадам ташлаган. Мен эса унинг ортидан эргашганман. Биринчи сабаб сифатида айнан акамни кўрсатишим мумкин. Кейинчалик акам футболдан кетди. Мен эса ҳамон тўп тепмоқдаман.

- Ҳар бир футболчининг ўз олдига қўйган мақсади, орзулари бор. Қайси жамоаларда ўйнашни, қайси футболчиларга ўхшашни орзу қиласиз?
 - Ўзбекистонда «Пахтакор» сафида Осиё миқёсида барча совринларни қўлга киритишни истайман. Орзуим эса - «Манчестер Юнайтед»да тўп суриш.

- «Пахтакор» ва Ўзбекистон терма жамоасида қайси ўйинчиларни ўз амплуасида кучли футболчи деб айта оласиз. Сиз ўйнашни орзу қиладиган «Манчестер Юнайтед» сафидаги футболчилардан кимларни алоҳида кўрсата оласиз?
- «Пахтакор» сафида Владимир Козак, Боян Миладинович, Кахи Махарадзе каби футболчиларни алоҳида қайд этган бўлар эдим. «Манчестер Юнайтед»да эса, Майкл Кэррик, Уэйн Руниларга ҳавас қиламан.

- Ўз амлуангизда жаҳондаги энг кучли футболчи деб кимни ҳисоблайсиз?
 - Хави.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашувида ишлаган барча ҳакамлар мавсум охиригача четлатилди “Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашувида ишлаган барча ҳакамлар мавсум охиригача четлатилди
Олий Лига 24-турида доирасидаги“Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўйинидаги...  249
Олий лига. "Бунёдкор" юта олмади, "Бухоро" ва "Пахтакор"дан ғалабалар Олий лига. "Бунёдкор" юта олмади, "Бухоро" ва "Пахтакор"дан ғалабалар
Бугун олий лигада 24-тур учрашувларининг яна учтаси бўлиб ўтди.  189
Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" учрашувида ғолиб номи аниқланмади Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" учрашувида ғолиб номи аниқланмади
Испания премероси 8-туридан ўрин олган марказий ўйин Мадриддаги...  108
Испания. "Реал Мадрид" қийин лекин муҳим ғалабага эришди Испания. "Реал Мадрид" қийин лекин муҳим ғалабага эришди
Испания чемпионатининг 8-туридан ўрин олган "Хетафе" –...  118
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: