

Ушбу мукофот ҳар бир ўйинда ўртача энг кам гол ўтказган дарвозабонга берилади. Мукофот афсонавий испаниялик дарвозабон Рикардо Замора шарафига номланади.
1987 йилдан Сегунда дарвозабонларига ҳам ушбу мукофот топширилмоқда.
2018/19 йилги мавсумда Ла Лигада ҳар бир ўйинда ўртача "Атлетико" дарвозабони Ян Облак ҳаммадан кам тўп ўтказиб юборди. Қайд этиш керакки, словениялик посбон бу мукофотни кетма-кет тўртинчи йил қўлга киритмоқда.
2014/15 йилги мавсум ушбу совринни "Барселона" посбони Клаудио Браво қўлга киритган бўлса, ундан олдинги икки мавсумда ҳам ўша пайтда "Атлетико" шарафини ҳимоя қилган Тибо Куртуа "Замора Кубоги"га муносиб деб топилган эди.






