Заммер: "Биз мавсум бошидан кучли Риберини кўрамиз"

23 июл 2014, 22:37
"Бавария" жамоаси спорт директори Маттиас Заммер жамоа етакчиси Франк Риберини узоқ жароҳатидан кейин футболга чанқоқлигини айтиб ўтди.

Франк Рибери жаҳон чемпионатини ўтказиб юборганлиги учун футболга анча чанқоқ. Рибери ғалабаларга ташна ҳолатда. У руҳий томонлама ўзини яхши ҳис этмоқда. Рибери учун жуда хурсандман. Франк жароҳатидан фориғ бўлмоқда. У ҳали тикланиш жараёнида. Лекин ҳозирда у ҳар қандай машқларни бемалол бажара олади. Фақатгина бироз эҳтиёткорликни сақлаш зарур. Биз мавсум бошидан кучли Риберини кўрамиз.


Манба: soccer.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›