Заккардо: "Бавария"га қарши баҳсда "Ювентус"нинг имкониятлари 30%"

Aslanov Jasurbek
20 янв 2016, 14:47
"Милан", "Вольфсбург" ва Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Кристиан Заккардо "Ювентус" ва "Бавария" ўртасида бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 1/8 финал баҳсида ҳақида фикр билдирди.

"Германияда катта тажрибага эга бўлганман. Агар вақтни орқага қайтариш имконияти бўлганида бу мамлакатда иложи борича кўпроқ қолган бўлар эдим. "Ювентус"га келадиган бўлсак, уларнинг имкониятлари "Бавария"никидан устунлигига ишонмайман. Фикримча, "Ювентус"нинг чорак финалга чиқиш имконияти 30%" - дейди Заккардо.

"Ювентус" ва "Бавария" ўртасидаги баҳслар 23 февраль ва 16 март кунлари бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›