UZ

Сўнгги янгиликлар

21:47Матип: "Ўтган мавсум фаолиятимдаги энг ёмони бўлмади, аммо ўйинимни кучайтиришим керак"  2 21:16Моуриньо Де Хеанинг келажаги ҳақида якуний гапни гапирди  13 21:00Спорт. Курашчиларимиздан медаллар шодаси, МакГрегор Мэйвезерни ўлдириш учун рингга чиқади  0 20:45Кьеллини: "Яхши формада бўлмай туриб, Месси ва Неймарга қарши чиқиш қийин"  19 20:12Жозе Моуриньо янги мавсум бошини ўтказиб юборадиганлар ҳақида гапириб ўтди  3 19:43Мияси чайқалган Педро Лондонда даволанади  2 19:12"Барселона" Коутиньо борасида янги таклиф юборди  19 18:45Эл-Шаарави: "Рома" келаси мавсум соврин ютиши керак"  1 18:14Данило: "Кўпчилик мени харид қилмоқчи эди, аммо доимо Гвардиола қўл остида ўйнашга интилганман"  22 17:43Виллиан: "Арсенал" ҳимоячилар ортида кўп бўш жой қолдирди"  3 17:12Конте: "Икки йиллик шартнома - тўғри қарор"  1 16:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. Футзал. "Олмалиқ" - "Банк Бейрут" 3:8  10 16:41Шекспир: "Ливерпуль"дан учралган мағлубиятга қарамай, "Лестер Сити" футболчилари билан фахрланаман"  0 16:30Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 16:18"Реал" сотган энг қиммат 10 футболчи (галерея)  17

18 дек 09:33
Янгиликлар

Зафар Полвонов: “Ўзбекистон терма жамоасида ўйнамоқчиман”

Мавсум-2013да ўсишга эришиб яхши натижа кўрсатган клублардан бири “Олмалиқ” жамоаси бўлди.
Чунки улар турнир жадвалида фахрли 5-ўринни қайд этишди. Табиийки, бу Игор Шквирин жамоаси учун ёмон натижа эмас. Унинг устига мавсум давомида чемпионликка эришган “Бунёдкор”ни ўз майдонида мағлубиятга учратди. Шунингдек, “Пахтакор”ни ҳар иккала беллашувда ҳам енгишга муваффақ бўлди. Умуман олганда, жамоа бир текисда ўйнаб ишқибозларини қувонтирди. Бу борада иқтидорли ҳужумчи Зафар Полвонов алоҳида мавзуга айланиши мумкин. У жамоанинг энг яхши ўйинчиларидан бирига айланиб 14та гол урган ҳолда “Олмалиқ”нинг тўпурари бўлди. Дарҳақиқат ушбу ҳужумчининг жамоага қўшган ҳиссаси катта, ҳар томонлама ўзини кўрсатди. Шу сабабдан футболчига кўплаб таклифлар келиб тушди. Кўпчилик уни бошқа клубга ўтиб кетишини тахмин қилишаётганди. Ушбу суҳбатда Зафар барча саволларга аниқ жавоб бериб масалага ойдинлик киритди. Бундан ташқари келаси йили “Олмалиқ”нинг учинчи ўрин учун курашишини ҳам алоҳида таъкидлади.

- “Олмалиқ” кучли бешликдан жой олишни уддалади. Бунга қандай эришдинглар?
- Мавсум аввалида мақсадимиз жиддий кўринишда эди. Бунинг учун Игор Шквирин ёшларга ҳам катта эътибор қаратди. Шунингдек, у ҳужумкор ўйин кўрсатиш кераклигини тушунтирди. Вазифа кучли бешликдан жой олиш бўлганлиги сабаби шунга яраша меҳнат қилдик.

- Клубнинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлдингиз. Ҳужумчи сифатида ўзингизни кўрсата олганингиз учун кўплаб қизиқишлар бўляпти. Ушбу масалага ҳам тўхталиб ўтсангиз?
- Ишонасизми, агентлар менга Малайзия, Таиланд ва Қатар клубларига ўтишимни тавсия қилишди. Гарчи хорижда ўзимни кўрсатиш имконияти бўлсада, яна Ўзбекистонда қолишни хоҳладим. Олий лига клубларидан ҳам қизиқишлар бўлди-ю, бироқ яна бир бор “Олмалиқ”ни танладим.

- Нима учун хориж жамоаларини танламадингиз?
- Тўғрисини айтадиган бўлсам, оила-аъзоларим четга чиқишимга йўл қўйишмади. Улар узоқлашимни хоҳлашмади.

- Сизга қолса кетармидингиз?
- Ҳа, бошқа чемпионатларда ўз кучимни синаб кўришим қизиқарли бўларди. Қолганини вақт кўрсатади.

- Демак, 2014 йилни яна “Олмалиқ”да бошлашингиз аниқми?
- Ҳа, мен қарор қабул қилиб бўлганман. Бир йилга шартномамни узайтирдим, Игор Шквирин билан ҳаммасини келишиб олганмиз.

- Хориж клубларининг таклифларига нима учун рад жавоб берганингизни айтдингиз, лекин олий лиганинг бошқа клубларига ўтмасликка сабаб нима?
- “Олмалиқ”га келиб мен кўп нарсага эришдим. Бу йил жамоа тўпурарига айландим. Келаси йили ҳам тўпурарлик маҳоратимни кўрсатмоқчиман ҳамда бу орқали терма жамоада ўйнашга тайёргарлик қиламан. Ҳамма нарса ўз қўлимда, фақат тинмай меҳнат қилишим керак.

- Қайси клубларнинг таклиф билдиргани ҳақида айта оласизми?
- Бир-иккитасидан эмас, ҳамма жамоадан таклиф олгандим. Уларга “Олмалиқ” билан шартномам бор деб айтдим.

- Таклифлар кўплигидан ўзингизни йўқотиб қўймадингизми?
- Бир томондан қараганда хурсанд бўлдим. Сизни шунчалик ҳурмат қилиб таклиф қилишлари ҳам катта гап. Аслида бирор бир клубдан таклиф билдирилиши бу футболчи учун яхши нарса. Улар менга қизиқиш билдиришдими, демак мен ўсяпман, футбол ўйнаяпман. Бу ҳолат сизни янада кўпроқ ишлаб интилишингизга ёрдам беради.

- Мавсумни муваффақиятли ўтказа олганингизнинг сабаби нимада?
- Йигитлар билан яхши тил топишганман. Ўз устимда ҳам кўп ишладим. Шквирин ҳужумчилар билан тез тез ишлагани учун шу даражага эришдим. Машғулотларда тўғри тактика асосида ишладик. Жамоанинг муваффақиятларида бош мураббийнинг ҳиссаси катта бўлди. Менинг тўпурар бўлишимда унинг меҳнатларини алоҳида айтган бўлардим. Ҳужумчи учун тўпурар бўлиш қониқарли ҳолат. Лекин ўзига яраша камчиликлар ҳам бор эди. Келаси йили ўз устимизда янада кўпроқ ишлаймиз.   

- “Пахтакор” ва “Бунёдкор” дарвозаларига гол уриш қийин. Сиз эса бу йил иккала жамоа дарвозаларини ишғол этиб “Олмалиқ”нинг ғалабаларини таъминладингиз. Хўш, етакчи клублар дарвозасини ишғол қилишингизнинг сири нимада?
- Ҳеч бир жамоа ютқазамиз деб ўйламайди. Кимки тўғри футбол намойиш этса ютади. Мураббийлар бизнинг олдимизга ғалабани мақсад қилиб қўйдими, уни бажаришимиз шарт. Ҳар бир учрашувда ҳужумчи гол уриб ўз ишини адо қилишга интилади. Бундай ўйинларда муҳим гол муаллифлари бўлиш омадга ҳам боғлиқ.

- Келаси йили “Олмалиқ”нинг 5-ўриндан юқорига курашишини кўрамизми?
- Жамоамизда бўлиб ўтган йиғилишда учинчи ўрин учун курашиш вазифаси белгиланди. Шу боис келаси йили совринли ўринлар учун кураш олиб борамиз. Шунинг учун ҳам шу ерда қолишга қарор қилдим.

- Совриндорлар қаторидан жой олишни эплай олармикинсизлар?
- Ҳаммасини вақт кўрсатади. Мақсад ўта жиддий бўлганидан кейин шунга яраша астойдил ҳаракат қилиш керак. Ҳеч ким ўз йўлида тўхтаб қолмаслиги лозим. Мақсад шунчаки айтилгани йўқ. Ҳамма бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилишлари шарт.

- “Олмалиқ”дан олдин ”Динамо”, “Хоразм”, “Насаф”, “Шўртан” каби клубларда ўйнаб ижобий томонларингизни кўрсата олмагансиз. “Олмалиқ”да эса Зафар Полвонов сифатида танилдингиз. Бу ердаги муваффақиятлар нима билан боғлиқ?
- “Насаф”да ўйнаб юрганимда ОФК Кубогига вазифа қўйилганди. У ерда рақобат жуда юқори эди. Бундай вазиятда мазза қилиб футбол ўйнашнинг иложи йўқ эди. Бирданига ўйин қовушиши ҳам қийин бўларди. Очиғи, у ерда рақобат хаддан ташқари кучли бўлгани учун ўсишим оғир бўлди. “Олмалиқ”га келиб ўзимни кўрсатишимга Шквирин катта ёрдам берди.

- Бу ерда ҳам рақобат ўзига яраша кучли эди, тўғрими?
- Ҳа, албатта. Шахбоз Эркинов, Мўйдин Мамазулумов каби тажрибали ҳужумчилар бор эди. Менга рақобат бўлса кўпроқ ўсиш бўлади. Бу нарсани айнан “Олмалиқ”да ҳис этдим. “Насаф”да эса ҳаммаси бошқача тус олганди. Яъни, футболчига ўзини кўрсатиши учун етарлича имкон ҳам бериш керак.

ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз? Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз?
Ўзбекистон терма жамоасининг “Зоб Оҳан”га имкониятни бой бериши...  126
Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди
Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун назорат...  149
Ким кучли: Лукаку (МЮ) ёки Мората ("Челси") ? (ФОТО) 
Ким кучли: Лукаку (МЮ) ёки Мората ("Челси") ? (ФОТО)
Англия премьер лигаси гегемонлари "Челси" ҳамда...  78
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: