

Монегасклар ҳужумчиси Килиан Мбаппе бу серияга барҳам берди. Шу тариқа, «бьянконерилар» 2016 йил ноябрь ойидан буён илк бор ЕЧЛ доирасида гол ўтказишди.
Туринликлар бу борада «Милан», «Аякс» ва «Челси»ни ортда қолдириб гол ўтказмаслик борасида иккинчи ўринга чиқиб олишди.
Энг яхши натижани 2005/06 йилги мавсумда «Арсенал» қайд этган. Лондон клуби ўша мавсум ЕЧЛда 995 дақиқа давомида умуман гол ўтказмаган.




