"Ювентус" Заньолога қизиқмоқда ва битимга Бернардески қўшилиши мумкин

Alisher
7 май 2020, 14:40
"Рома" ярим ҳимоячиси Николо Заньолога "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда.

Хабарларга кўра, "кекса синьора" бўлажак битимга ярим ҳимоячи Федерико Бернардескини қўшишга тайёр.

"Рома" 20 ёшли ўйинчисини ўз таркибида сақлаб қолишни хоҳламоқда, аммо молиявий аҳвол сабаб уни сотишни кўриб чиқиши мумкин.

Заньоло январь ойида олган жароҳатидан тикланмоқда. Бернардески эса жорий мавсум барча мусобақаларда 36та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: football-italia.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›