"Ювентус" Туркия терма жамоаси форвардига қизиқмоқда

Alisher
19 янв 2021
"Лилль" ҳужумчиси Юсуф Язижи фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

"Ювентус" мунтазам равишда ўз скаутларини Туркия терма жамоасининг 24 ёшли ҳужумчисини кўриш учун жўнатмоқда.

Язижи жорий мавсум барча мусобақаларда 23та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 4та ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, форвард "Лилль"га 2019 йилда "Трабзонспор" клубидан ўтган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: France Football