"Ювентус" Роналдунинг либосларини ҳар дақиқада биттадан сотмоқда

Mirjalol Normatov
12 июл 2018, 11:50
"Ювентус" Роналдунинг трансферини эълон қилганидан кейин, унинг либослари сотилиши тезлиги ошиб кетди.

Роналдунинг фамилияси туширилган либослар ўртача ҳисоблаганда бир дақиқада биттадан сотилмоқда. Либоснинг нархи 100 еврони ташкил қилади. Клубдагилар ҳали миллионлаб либослар ишлаб чиқаришга тайёр турибди.

Роналду "Ювентус" билан 4 йиллик шартномага имзо чеккан.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia