"Ювентус" Рэмзи билан шартномани бекор қилмоқчи

Alisher
21 май 2022
"Ювентус" "Рейнжерс"да ижара асосида ўйнаётган ярим ҳимоячи Аарон Рэмзи билан шартномани бекор қилмоқчи.

Итальян клуби 31 ёшли уэльслик билан келишувни муддатидан олдин бекор қилиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Қайд этиш керакки, "Рейнжерс" ярим ҳимоячини харид қилмоқчи эмас.

Рэмзи жорий мавсум шотландияликлар таркибида 13та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди. Унинг "Юве" билан битими 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: Football Italia