

Италиянинг "Ювентус" клуби ПСЖ ярим ҳимоячиси Леандро Паредесни кейинчалик сотиб олиш шарти билан мавсум охирига қадар ижарага олмоқчи.

Якунига етган мавсумда 27 ёшли футболчи парижликлар таркибида 21 учрашувда майдонга тушиб, 1 гол урган ҳамда 2 голли узатмани амалга оширган. Паредес Аргентина терма жамоаси билан биргаликда Америки Кубогида зафар қозонди.



