

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, 30 ёшли футболчи дисквалификация қилингани заҳоти клуб ва Погба ўртасидаги шартнома бекор қилинади. "Юве" Погба билан жанжалга бормаслик учун шартномани икки томонлама бекор қилиш мақсадида музокараларга киришишга ва компенсация тўлашга тайёр турибди.
Олдинроқ антидопинг қўмитаси францияликни 4 йилга дисквалификация қилиши мумкинлиги борасида маълумотлар тарқаганди.
Эслатиб ўтамиз, 20 август куни жаҳон чемпионининг допинг тести ижобий кўриниш олганди. Унинг қайта тести ҳам дастлабки натижани такрорлаганди. Ўша вақтдан буён у футболдан вақтинча четлатилиб турилибди.



