"Ювентус" ўз ҳимоячисини "Лестер"га сотишга тайёр

14 фев 2020, 01:45
Италиялик футболчи ёзда "тулкилар" сафига қўшилиши мумкин.

"Calciomercato" нашри хабарига кўра, Турининг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Даниэле Ругани фаолиятини "Лестер"да давом эттиришга яқин. "Кекса синьора" 25 ёшли футболчини инглиз клубига сотишга рози бўлган. Бунинг эвазига Турин клуби ҳисоб рақамларига 25 миллион евро ўтказиб берилиши керак. Эслатиб ўтамиз, "Лестер" "Юве"нинг туркиялик ҳимоячиси Мерих Демиралга ҳам фаол қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Ругани А Сериянинг жорий мавсумида 1 ўйинда майдонга тушган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Calciomercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›