UZ

Юрген Клопп: “Мен ўйинларда ғолиб чиқмоқчиман” Янгиликлар

Юрген Клопп: “Мен ўйинларда ғолиб чиқмоқчиман”

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 2-турида “Кристал Пэлас” (2:0) устидан қозонилган ғалабага изоҳ берди.

“Биз янада яхши ўйнашимиз мумкин. Биринчи бўлимни анча интенсив кечди, тўғри қарорни қабул қилиш осон кечмади. Рақибда яхши имкониятлар бўлди. Биз янада яхширқ ўйнай олишмизни биламан, аммо мен бугунги ўйиндан қониқдим.

Ўйин охиридаги асабийлашганим? Ўйинда шундай ҳолатлар бўладики, футболчиларда ку қолмайди ва улар қаттиққўл мураббийининг танқидини эшитишни исташади: “чопинглар ёки мен сизларни ўлдираман”. Шу гапни эшитиши билан футболчилар фантастик қарши ҳужумни ташкил қилишди.

Чемпионлик учун кураш? Мен “Ман Сити” ёки кимгадир ўз кучимизни исботлаш ниятим йўқ. Мен футбол учрашувларида ғалабага эришмоқчиман ва йигитлар бугун шу гапимни исботлашга эришишди”, дейди Клопп.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг