Юрген Клопп: "Жеррарддан ажойиб мураббий чиқиши учун, унга ёрдам беришга тайёрман"

Aslanov Jasurbek
24 янв 2017, 21:55
«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп Стивен Жеррардга қўлидан келганича ёрдам беришга тайёр.

Аввалроқ, Жеррард февраль ойидан бошлаб "Ливерпуль" академиясида иш бошлаши ҳақида хабар қилинганди.

"Стивен билан узоқ ва жуда ажойиб суҳбат бўлиб ўтди. Уни ажойиб инсон эканлигини барча билади. У келажакда мураббий бўлмоқчи. Бу ажойиб!

Жеррарддан ажойиб мураббий чиқиши учун менга боғлиқ бўлган барча ишни қилишга тайёрман. 

Унинг ўйин тажрибаси ва мураббийликдаги ишларини қўшадиган бўлсак, олдинда Стивни ажойиб келажак кутмоқда", - дейди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports