

Лондон клуби бош мураббийига Фредрик Юнгберг, Альберт Стейвенберг, Стив Раунд ва Иньяки Каньян Павон ёрдам беришади.
Эслатиб ўтамиз, Фредрик Юнгберг “канонирлар” устози Унаи Эмери истеъфога чиқарилганидан кейин вақтинча бош мураббийи вазифасини бажариб турганди. 20 декабрь куни “Арсенал” клуби раҳбарияти Микел Артетани жамоага бош мураббийи этиб тайинлади. Стейвенберг бир вақтнинг ўзида лондонликлар устозига ёрдам бериш билан бирга Уэльс термаси бош мураббийига ҳам ёрдамчи ҳисобланади. Раунд илгар МЮ клуби тизимида ишлаган бўлса, Павон “канонирлар” дарвозабонларига машғулот ўтказади.



