"Юнайтед" "Милан" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

Mirjalol Normatov
13 окт 2019, 13:57
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти "Милан" ҳужумчиси Кшиштоф Пентекнинг трансферига қизиқиш билдирмоқда.

"Manchester Evening News" хабарига кўра, польшалик футболчи айни дамда манкунианликларнинг шорт-листига киритилган.

"Россонери" ҳужумчисидан ташқари, ушбу рўйхатда Марио Манжукич ("Ювентус"), Эрлинг Холанд ("Ред Булл Зальцбург") ва Мусса Дембеле ("Лион") каби футболчилар ҳам ўрин олишган.

Пентек ушбу мавсумда "Милан" таркибида 7 ўйинда қатнашиб, 2 гол киритди. Унинг трансфер нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Manchester Evening News