Юлиан Вайгль "Боруссия" билан шартномасини узайтирди

Aslanov Jasurbek
21 дек 2016, 14:16
Дортмунднинг "Боруссия" ярим ҳимоячиси Юлиан Вайгль клуб билан шартномани узайтирди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти эълон қилди.

Вайгль ва "Боруссия" ўртасидаги янги битим 2021 йилгача амал қилади.

"Бу ерда жуда бахтлиман ва янги битим тузганимдан хурсандман. Клуб мени доимо қўллаб-қувватлашини биламан" - дейди Вайгль.

Юлиан жорий мавсумда Бундеслиганинг 15 та учрашувида майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›