Юлиан Брандтнинг қанча муддатга сафдан чиққанлиги маълум бўлди

12 фев 2020, 09:25
“Боруссия Дортмунд” аъзоси Юлиан Брандт яқин бир ой давомида жамоасига ёрдам бера олмайди.

Брандт “Байер”га қарши учрашувдан жароҳат олганди. Маълум бўлишича, футболчининг тўпиқ суяклари жароҳатланган. Энди Юлиан 4 ҳафта давомида вақтини жароҳатини даволаш билан ўтказади. Шу тариқа футболчи “Боруссия” сафида ЕЧЛ 1/8 финали доирасида ПСЖга қарши кечадиган илк учрашувни ўтказиб юборадиган бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Bild.de