Ёзда "Шеффилд" тарихидаги энг қиммат ўйинчига айланган футболчи ҳибсга олинди

Alisher
21 окт 2019, 17:20
"Шеффилд Юнайтед" форварди Оливер Макберни маст ҳолатда машинани бошқаргани учун ҳибсга олинди.

Воқеа жума куни эрталаб содир бўлган. Шотландия терма жамоаси ҳужумчиси 6 ноябрь куни судга чақирув олган.

Қизиғи, Макберни ёзда "пичоқлар" тарихидаги энг қиммат ўйинчига айланган эди.

"Суонси" форварддан 20 миллион фунт ишлаб олди. Макберни жорий мавсум 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Жамоа бугун АПЛнинг 9-тури доирасида "Арсенал"га қарши ўйнайди. Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›