Ёшларимиз 20 май куни Янги Зеландияга учиб кетади

Narzulla Saydullayev
7 май 2015, 16:00
Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси икки ҳафтадан сўнг Янги Зеландияга учиб кетади.
Терма жамоамиз 20 май куни Океания сари йўлга чиқади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 22 май куни Янги Зеландияга етиб боради. 24 май куни Равшан Ҳайдаров шогирдлари Веллингтон шаҳрида Панама ёшларига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мундиалдаги илк ўйинни 1 июнь куни Гондурасга қарши ўтказади. Гуруҳимизда Германия ва Фижи жамоалари ҳам бор.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia