UZ

Сўнгги янгиликлар

03:09Бундеслига. “Боруссия” Берлинда дурангга эришди  1 02:16Жан: “Шартномам ниҳоясига қадар бор кучим билан ҳаракат қиламан”  0 02:05“Барселона” 7-рақамни Гризманн учун сақлаб турибди  4 00:54Пеллегрини Маскеранони келаётганини тасдиқлади  2 00:30Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 00:14Ван Перси яна қадрдон жамоасида тўп тепади  5 23:55Спалетти “Интер”га Витцелни таклиф қилмоқчи  4 23:50Olamsport: Истомин Дубайдаги турнирда иштирок этади, Гандболчиларимиз Эронга ҳам ютқазишди ва бошқа хабарлар  1 22:43“Насаф” ўз сафига сербиялик ҳимоячини қўшиб олди  26 22:22Мақсуд Каримов “Насаф” билан шартнома тузди ва жамоа йиғинида иштирок этмоқда  13 21:572017 йил футболи рақамларда  8 21:28АПЛда стадионларга мухлислар ташрифи қай даражада?  10 20:59Моуриньо Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"га ўтишига розилик берди  25 20:38Япония U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:4. Учрашувдан кейинги 10та факт  62 20:32Эмери: "Кавани - тўпурар, Неймар - етакчи"  9

«Ёшлар» спорт мажмуаси — севимли маскан Янгиликлар

«Ёшлар» спорт мажмуаси — севимли маскан

Юртимизда жаҳон талабларига жавоб берадиган яна бир кўркам стадион барпо этилиб, фойдаланишга топширилганлигини аввалроқ хабар қилгандик.
Муҳтарам Президентимизнинг 2011 йил 19 январда қабул қилинган «2011-2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида жойларда янги стадионлар қурилиши давом этиб келмоқда. Сўнгги йилларда олий лигамиз вакилларидан «Металлург», «Олмалиқ» жамоалари янги қуриб битказилган стадионларда уй учрашувларини қабул қилмоқда. Бундан ташқари, Наманган ва Жиззах вилоятларида ҳам янги ўйингоҳлар қуриш ишлари олиб борилмоқда ва яқин вақтлар ичида улар ҳам футболчилар ихтиёрига топширилади. Яқинда «Қизилқум» ҳам янги стадионга эга бўлди.

Эндиликда «олтин изловчилар» ҳам ўзларининг замонавий стадионларида тўп суришни бошлашди. Мазкур ўйингоҳни ўқувчиларимиз эътиборига янада яқинроқ таништириш мақсадида стадион тўғрисида маълумот тўпладик.
 
3 май куни ХХIII миллий чемпионатимизнинг 7-туридан бошлаб «Қизилқум» ўзининг янги стадионда уй учрашувларини қабул қилишни бошлади. «Ёшлик» спорт мажмуаси номи остида фойдаланишга топширилган ушбу ўйингоҳ Навоий вилояти кўркига янада кўрк бериб турибди. «Ёшлик» спорт мажмуаси номи остида бунёд этилган ўйингоҳ бир қарашда аввалги стадионларда деярли фарқли томонини учратмайсиз. Ўн икки минг беш юзта кишига мўжалланган ушбу ўйингоҳда футболчилар, ҳакамлар, журналистлар, мураббийлар ва ишқибозлар учун ҳам барча қулайликлар яратилган.

Бу ерга келганлар яхши ҳордиқ чиқариб футбол кўришлари имконига эга бўлишади. «Ёшлик» спорт иншоотига кириб келишда еттита рангли фаввора, янги ташкил этилган боғдаги гуллар, бошқа манзарли дарахтлар қад ростлаган. Қолаверса, бинонинг биринчи қаватига кириб келишда иккита йўлаклар мавжуд бўлиб, у ерда иккита 42х30 хажмидаги бадиий гимнастика заллари бор. Йўлак бўйлаб тўғри юрадиган бўлсангиз, ҳакамлар ва футболчиларга замонавий шароитларга эга бўлган хоналарга кўзингиз тушади. Бинонинг иккинчи қаватида эса касса, кадрлар бўлимлари учун махсус хоналар мавжудир. Учинчи қаватда хурматга лойиқ меҳмонлар Вип ўриндиқлар борлигига гувоҳ бўласиз. Бундан ташқари, мазкур қаватда меҳмонлар учун чой ва турли ичимликлар бериладиган хоналар бор.

Охирги тўртинчи қаватда эса ўйинни шархлаш, журналистларни бемалол ўйинни ёзиб олишлари учун махсус хоналар, шунингдек электрон таблони юритиш хоналари ҳам барча шароитлар билан барпо қилинган. Спорт мажмуаси маъмурий бино ва асосий футбол стадионидан ташқари, енгил атлетика, регби спорт турлари учун майдончаларни ҳам ўз ичига олади. Шунингдек, футболчиларни машғулотлар ўтказиши учун қўшимча майдончалар ҳам мавжудир. Бундан ташқари Автомобиллар учун махсус тўхташ жойлари мавжудлигини ҳам қўшимча қилиш даркор.
 
Стадионнинг футбол майдони тўлиқ табиий ўтдан иборат бўлиб, майса борасида айтарли камчиликларни учратмайсиз. Сифатли майдонлар бугунги кунда футболимизнинг яна бир муаммоаси бўлиб қолганлиги боис, стадионни қурилишида бош-қош бўлган инсонлар сифатли майса ўстириш учун Англиянинг «Спорт Мастер» корхонасига қарашли бўлган футбол чими уруғларидан фойдаланишди. Улар ушбу корхона уруғинини ҳамкорликда парвариш қилишган ҳолда экишди. Ҳозирда майса секин-аста ўзининг ҳолатига кириб бормоқда. Шу боисдан бўлса керак «Қизилқум»га қарши ўйинга келган меҳмон жамоа вакиллари ҳам, мезбонлар ҳам майдон ҳолатидан қониқиш ҳосил қилишаётганликларини айтишмоқда. Қолаверса, футболчилар ўзлари ўйлаган барча ишларни амалга ошираётганликларини айтиб ўтишди.

Навоий вилоятида ёз кунлари ҳаво ҳарорати анча иссиқ бўлиши боис, илгари «олтин изловчилар» уй учрашувларини эртароқ бошлашларига тўғри келарди. Боиси, аввалги ўйингоҳ замонавий тарзда эмаслиги туфайли, футболчилар қийин шароитда ўйнашарди. Ҳозирги ўйингоҳда эса ҳолат умуман ўзгача. Шу сабабли ҳам «Қизилқум» уй учрашувларини кечки соат 19:00да бошлаётганлиги ҳам бежиз эмас. Стадион ёритиш ускуналари ФИФА талабларига мос келади. Юқори ёритиш қувватига эга бўлган ушбу ускуна Жанубий Корея фирмасига тегишли бўлиб, кечки маҳалда бемалол футбол ўйнаш учун қулайлик яратиб беради.  Шуни қўшимча қилиш керакки, «Ёшлик» спорт мажмуасида мамлакатимизда секин-аста ривожланаётган регби спорт тури бўйича ҳам мусобақалар ўтказилиши мумкин. Регби бўйича миллий чемпионатимиз учрашувлари мазкур стадионда бўлиши ҳам мумкин. Янги аренадаги дастлабки учрашувда Юрий Лукин шогирдлари кўплаб мухлислари қаршисида «Динамо» қаршиликини енгишни уддасидан чиқишди. Эндиликда улар ўз майдонларида ҳар қандай рақибга яхшигина бошоғриқ бўлишларини тахмин қилиш мумкин. Шунингдек, юртимизда шундай кўркам ўйингоҳлар сони кўпайиб бориши, мухлисларни ташрифини янада оширади дейиш мумкин.
 
Ўйингоҳ тўғрисида янада яхшироқ маълумот олиш истагида спорт мажмуаси директори лавозимида ишлаётган Собир Ҳайдаровни фикрларини ёзиб олишга ҳаракат қилдик.
 
- Собир ака, стадион қурилишига кетадиган сарф-ҳаражатлар кимнинг ёрдами билан амалга оширилди?
- Асосан стадион қурилишида вилоят болалар спорти жамғармаси тарафидан берилган маблағлар асосида қурилди. Айнан улар умумий миқдордаги ҳаражатларимизнинг 80 фоизини қоплашди. Қолаверса, бир қатор ҳомий ташкилотлар ҳам ўз ёрдамларини аямасдан кўмаклашганлиги туфайли стадионни қуриб олишда муаммога дуч келмадик.
 
- Агар сир бўлмаса, стадион қурилишида қанча маблағ ажратилди?
- Барча ҳаражатларимиз сметаси 27 миллиард сўмни ташкил қилди. Айнан шунча маблағ эвазига барча қурилиш ишларини тугатиб олдик.
 
- Яқин келажакда стадион ён атрофида яна қўшимча мусобақаларни ўтказиш учун майдончалар барпо қилиш ниятидамисизлар?

- Ҳа, албатта шу мақсадимиз мавжуд. Худо ҳоҳласа, яқин йиллар ичида бошқа спорт турларини ривожлантиришга қаратилган ишларни амалга оширмоқчимиз. Яъни, теннис, баскетбол, волейбол, сузиш майдончаларини ҳам қуришни ўз режамизга киритиб қўйганмиз.  

Иззатбек АБДУВАҲОБОВ
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ярим финал муборак! Ярим финал муборак!
Хитойда давом этаётган U-23 Осиё чемпионати доирасидаги Япония U-23 - ...  574
Қозоғистонда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз яқинларига таъзия билдирамиз Қозоғистонда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз яқинларига таъзия билдирамиз
Бугун, 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтобе вилояти Иргиз туманида...  168
Ўзбекистон терма жамоасига ким келади? Кейруш ёки ван Марвейк? Ўзбекистон терма жамоасига ким келади? Кейруш ёки ван Марвейк?
Айни кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоасига ким бош мураббий...  131
Умид Аҳмаджонов: "25 январда ЎФФнинг навбатдан ташқари конференациясини ўтказамиз" Умид Аҳмаджонов: "25 январда ЎФФнинг навбатдан ташқари конференациясини ўтказамиз"
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти этиб сайланган Умид...  127
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг