Йўғе?! Балотелли "Ювентус"га ўтади

Aslanov Jasurbek
22 янв 2018, 17:28
"Ницца" ҳужумчиси Марио Балотелли фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин.

Daily Mail тарқатган маълумотларга кўра, Италия гранди форвардни текинга олади. Балотелли ва "Ницца" ўртасидаги битим 2018 йилнинг ёзида якунига етади ва ҳужумчи эркин агент сифатида "кекса синьора" сафини тўлдиради.

Эслатиб ўтамиз, Марио Балотелли фаолияти давомида Италиянинг "Интер" ва "Милан" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia