Яссин Буну "Ал Ҳилол"га ўтмоқда
17 авг 2023 12:27
Янгиликлар
"Севилья" "Ал Ҳилол" билан келишиб олди. Дарвозабон Саудия Арабистони клуби билан 3 йиллик шартнома тузади.
Футболчи учун 21 миллион евро тўланади.
Буну ўтган мавсум "Севилья" учун 60 та ўйинда қатнашиб, 7 та ўйинни "қуруқ" ўтказди. У "Севилья" Европа Лигасини ютди ва "Рома"га қарши финал баҳсининг энг яхши футболчиси деб топилди. Кеча унинг жамоаси "Манчестер Сити"га қарши Европа Суперкубоги учун баҳсда мағлуб бўлди.
Аввалроқ марокашлик посбонга ПСЖ ва "Реал" томонидан қизиқиш бўлганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар