UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  1 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  8 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  17 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  45 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  7 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  7 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  13 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  4 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1

Ярослав Крушельницкий "Андижон" сафига қўшилди Янгиликлар

Ярослав Крушельницкий "Андижон" сафига қўшилди

Жамоамизнинг Андижонда олиб бораётган иккинчи йиғини қизғин давом этмоқда.
Бугун машғулотларнинг учинчи куни ўтмоқда. Қолаверса, таркибга янги ўйинчиларнинг қўшилиши ҳам давом этяпти.
Фарруҳ Турдиалиев, Элдор Исабоев, Санжар Асқаралиев, Абдумалик Абдуллаев, Иқбол Акрамов, Азиз Алижонов, Тимур Яфаров, Шукур Жумабоев каби янги ўйинчилар машғулотларда иштирок этишаётганини хабар қилгандик. Бугун куннинг биринчи ярмида Андижонга тажрибали ҳимоячи Ярослав Крушельницкий ҳам етиб келди. Ўтган йили Малайзияда ўйнаган Крушельницкий учун “Андижон” бегона жамоа эмас. Ёдингизда бўлса, у 2007 йилги мавсумда ҳам андижонликлар сафида тўп сурган. Маҳоратли ҳимоячи “Андижон”дан ташқари олий лигада “Академия”, “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Қизилқум” ва “Шўртан” жамоаларида ҳам фаолият олиб борган.

Эътиборлиси, “Андижон”да у айнан Эдгар Гесснинг қўл остида тўп сурган. Бугун куннинг иккинчи ярмида Крушельницкий машғулотларда иштирок этишни бошлайди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика