Ярим ҳимоячи Чалханоглу "Интер"даги келажаги ҳақида гапирди

Alisher
6 апр 2022, 16:28
"Интер" ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглу Милан клубидаги келажаги ҳақида гапирди.

"Келажак? Мен ҳозирда хотиржамман. Шунчаки "Интер" билан скудеттони ютмоқчиман", - деди футболчи "Ювентус"га қарши А Серия доирасидаги ўйиндан сўнг.

28 ёшли хавбек жорий мавсум А Серия доирасидаги 27та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 8та ассист қайд этди.

Ўйинчининг "Интер" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sempreinter.com