
"Эртага қизиқарли ўйин бўлади. Шогирдларим Жанубий Кореяга қарши кўрсатган ўйинларини намойиш этсалар бўлгани. Рақиб ҳақида фақат илиқ фикрни билдириш мумкин. Ҳамкасбим қўл остида моҳир футболчилар тўпланган", - дейди Миржалол Қосимов.
Воҳид Халилхожич эса фақат ғалаба ҳақида ўйлаётганлигини яширмади.
- Нима ҳам дейишим мумкин, мақсад битта Тунис билан ўйинда қўлга киритган ғалабамизни давом эттириш. Бу борада бизда барча имкониятлар мавжуд. Ўзбекистонга қарши ўйинда жанговор таркибда майдонга тушамиз. Имкон қадар майдоннинг иккинчи қисмида тўп билан муомула қилишга ҳаракат қиламиз.
Матбуот анжумани япон нашрлари томонидан тайёрланган. Тўлиқ қисмини ЎФФ матбуот хизматидан кутиб қоламиз.