UZ

Сўнгги янгиликлар

22:29"Мец" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 22:03"Барселона" — "Осасуна". Таркиблар билан танишинг  7 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  4 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  7 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  7 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  38

Янгибозорда “Устозлар” ва “Шогирдлар” учрашишди Янгиликлар

Янгибозорда “Устозлар” ва “Шогирдлар” учрашишди

Янгибозор туманидаги 9-сон футбол бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатида бир неча йилдан буён давом этиб келаётган анъана бор.
Очиғи, ушбу даргоҳда охирги қўнғироқ янграши арафасида мураббий ва ўқитувчилардан иборат бўлган ҳамда 9-синф битирувчиларидан ташкил топган жамоалар ўртасида футбол учрашуви ўтказилади. Бўлғуси собиқ тарбияланувчиларнинг келгусида мактаб-интернати ва у ерда ўтган дамларини илиқ таассуротлар билан эслаб юришлари ва устозларига ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида ўтказилаётган бу тадбир ўзига хослиги билан ажралиб туради.

Янгибозор тумани хокимлиги, прокуратураси ва мазкур таълим муассасаси ҳамкорлигида туман ўйингоҳида уюштирилган навбатдаги учрашув ҳам ҳар галгидек жуда қизиқарли ўтди. Унда “Устозлар” ҳам, “Шогирдлар” ҳам муносиб ўйин намойиш қилишди. Билим масканини тугатаётган ёшлар ҳар қанча уринишмасин, “Устозлар”ига бас кела билишмади. Натижада, улар 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Учрашув якунлангач, иккала жамоа  марказий минбар олдига саф тортишди. 9-сон футбол бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати директори Хамробек Бектемиров, Хоразм вилояти футбол федерацияси биринчи вице президенти Равшан Отажонов, “Хоразм” жамоаси бош мураббийи Вали Султоновлар ушбу ўйиннинг ёшлар ҳаётидаги аҳамияти ва моҳияти ҳақида тўхталишиб, битирувчиларнинг кейинги ўқишларида омадлар тилашди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика