Янги йил сабаб Кавани ва Пасторе жазоланишади

5 янв 2018, 23:00
“ПСЖ” ҳужумчиси Эдинсон Кавани ва ярим ҳимоячи Хавьер Пасторе Янги йил байрамидан кейин белгиланган вақтда клуб ихтиёрига қайтиб келмаганликлари учун жаримага тортилишади.

RMC интернет порталининг хабарига кўра, футбочлилар 3 январь куни клуб қароргоҳида бўлишлари лозим эди. Аммо улар белгиланган вақтда “ПСЖ” қароргоҳида бўлишмаган ва клуб спорт директори Антеро Энрикега СМС-хабар жўнатишиб, шахсий ишлари туфайли машғулотга кечикиб боришларини маълум қилишган. Аммо парижликлар раҳбариятини футболчиларнинг баҳонасини инобатга олмади. Энди ҳар иккала футболчи жаримага тортилиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: RMC