UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Евро-2024да ичида чипи бор тўплардан фойдаланилади  0 01:17ОЧЛ. ОКМК ўрин олган гуруҳда "Ал Иттиҳод" - "Сепахон" учрашуви якунига етди (+жадвал)  6 01:01Рўзиқул Бердиев: "Ал Садд" учрашув стартида фаол бўлишини билгадик"  10 00:45"Ал Садд" устози: "Насаф" кучли жамоа"  14 00:35"Эйр Форс" устози: "Умид қиламанки, таркибнинг асосий ўзаги сақланиб қолади"  0 00:08Де Хеа АПЛга қайтмоқчи  1 23:30РПЛ. "Рубин" меҳмонда мағлубиятга учради  3 23:17"Насаф" ва "Навбаҳор" ОЧЛ гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлади (+жадвал)  83 23:00ОЧЛ. Жигаурининг дубли "Насаф"га муҳим бир очкони тақдим этди. Қаршиликлар ўз гуруҳларида биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олди  167 22:55"Навбаҳор" "Мумбай Сити" билан ўйинда камбэк қайд этиб, ОЧЛдаги дебют мавсумида плей оффга йўл олди!   152 22:35"Сурхон" ҳужумчисига "Нефтчи" ва "Астана" қизиқмоқда  4 22:22Остон Ўрунов "Навбаҳор" билан хайрлашди  39 22:03Эшитдик-да! "Ал Садд" Шерзод Насруллаевни кузатмоқда  14 21:54Миржалол Қосимов: "Келаси сафар бундай натижа такрорланмайди"  47 21:37Сиаваш Хақназарий: "Ёш футболчиларимиз катта тажрибага эга бўлишди"  5

Янги сайт ҳақида икки оғиз... Янгиликлар

Янги сайт ҳақида икки оғиз...

2010 йилнинг сўнггида ўз фаолиятини бошлаган «Championat.uz» сайти 2.5 йиллик фаолиятидан сўнг, жаҳон аренасига чиқишни мақсад қилган ҳолда, «Championat.asia» домени остида, янги дизайнда ўз ишини давом эттира бошлади.
Келинг аввал, нима учун янги тизим ва номга ўтканлигимиз ҳақида икки оғиз.

Аввало эски сайт кўпчиликнинг кўзига ўрганиб қолганлиги учун, янгиси бироз бошқачадек туюляпти. Лекин кўз ўрганади, ишонаверинг! Хабарлар жойлашуви анча қулай, интернетингиз «қотиб» қолган бўлса ҳам пастлашиб кетаверасиз. Энг муҳими фикр қолдириш тизимида қулайлик мавжуд. Буни деярли барча хабарларда фикрлар сони ошиб бораётганлигидан ҳам билса бўлади. Ҳали сайт тўлиқ битмади. ТАҚВИМ  менюсида қилинадиган ишлар бор. Бу бўлим орқали 30дан ортиқ мусобақаларни soccerstand.com сингари Tas-ix ҳудудида кўриб боришингиз мумкин. Яқин кунлар ичида Ўзбекистон чемпионатининг тўлиқ архиви ҳам сайтдан жой олади. Шу билан бирга биринчи лига ҳам. Албатта, болалар футболини ҳам унутмаймиз. Олий лига жадваллари билан ҳозирча сайтнинг тўлиқ кўринишида танишиб турасиз. Иккинчи давра арафасида барча муаммолар бартараф этилади.

Сайт камчиликлардан ҳоли эмас. Аслида янгиликларни жорий қилиш учун ҳам шу тизимга ўтдик. Боиси аввалги сайтимизнинг максимум қобилияти ўша эди. У ерда мухлислар талаб қилаётган кўплаб вазифаларни дастур бўйича амалга ошира олмас эдик.

Сайт бундан буён инглиз тилини ҳам ўз ичига олади. Ўзбекистон футболи сўнгги йилларда жиддий  ютуқларга эришяпти. Аммо ҳалқаро бозорда унинг рекламаси йўқ. Бизда ҳам ўзимизга яраша мақтайдиган хислатларимиз бисёр. Шу боисдан сайтнинг инглиз тилидаги бўлими ўз фаолиятини юритади. Босқичма-босқич сайт ўз ичига турли давлатларни, асосан Осиё ва Eвропанинг кучли чемпионатларини ўз ичига олади. Бугунги кунда Осиё футболини умумлаштирадиган портал йўқ. Бизнинг асосий мақсадимиз, Осиё қитъасида ўз ўрнимизни топиш.

Энди сайтда жиддий иш фаолияти бошланади. Бунинг учун бир қатор ҳамкасбларимиз порталимизда фаолиятларини бошлайдилар. Булар, Хайрулло Холиқов, Беҳзод Назаров, Бахтиёр Ширинов, Темур Низаев. Улар билан бирга, Аброр Қодиров, Ҳумоюн Довуров, Исломбек Рустамбеков, Толибжон Қосимов ва Нарзулла Сайдуллаев ўз ижодларини сайқаллаштириб борадилар. Улардан ташқари Қобулжон Бобоев (инглиз) ва Миразиз Муродов (рус) бўлимларида ишлайдилар. Илҳом Раҳматов эса операторлик постини эгаллайди. Янги ҳафтадан сайтимиз ўзининг маҳсус режаси асосида ўз ишини давом эттираи. Ҳар бир журналистнинг ҳафтадаги ўз куни бўлади ва айнан ўша кун учун қизиқарли лойиҳаларини тақдим этади.

Эски сайтда бўлгани каби, янги сайтимизда ҳам одоб-аҳлоққа жиддий эътибор қаратамиз. Мақсадимиз, ўқувчилар орасида соғлом фикрлаш маданиятини ўстириш. Футбол бу битта оддий ўйин. Битта тўп ва 22та футболчи. Ишонинг, у сизни ота-онангизу қариндошларингизни сўкинишига арзимайди. Шунчаки кўнгил очар спорт тури.

Биз барчамиз ёшлигимизда оддий ишқибоз эдик. Тўғри ичимизда журналистика факультетини тугатганлар ҳам бор. Аммо ҳаммаси ҳам эмас, аммо шусиз ҳам муваффақиятларга эришаётганлар бисёр. Жаҳонда ўз ўрнига эга бўлиб бораётган сайтимиз, Ўзбекистоннинг чекка чекка ҳудудлари ва Тошкентда истиқомат қилаётган ва шу соҳага бефарқ бўлмаганларни ҳамкорликка чорлайди! Ҳумоюн, Исломбек, Нарзулла ва Толиб каби шогирдлар анча йиллар давомида сайт соясида бўлдилар ва бугунга келиб сайт ўқувчилари олдида ўз ўринларига эга бўлиб боряптилар. Бундан буён йилда икки маротаба шундай исътедодлар учун саралаш ишларини олиб борамиз. Улар қаторидан ўрин олишни истасангиз, бизга мурожат қилишингиз мумкин: asia@championat.asia



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика