UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30ОЧЛ. АГМК - "Шабаб Ал Аҳли" 0:1 (матнли трансляция)  90 01:17Беларусь Кубоги. БАТЭ "Торпедо-БелАЗ"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди, Умаров 66 дақиқа ўйнади   1 00:54Виллиан келажакдаги режалари билан ўртоқлашди  2 00:33Месси "Барселона" билан мавсум якунлангандан сўнг музокара олиб боради   3 00:15Ла Лига. "Севилья" ғалабага эришиб, жадвалда "Барса"ни ортда қолдирди, "Осасуна" "Валенсия"ни енгди  1 00:05Ла Лига. "Кадис" – "Реал Мадрид": Марсело, Бланко ва Родриго асосийда!   12 00:02АПЛ. Сон сўнгги дақиқада пенальтидан гол уриб, "Тоттенхэм"га ғалаба келтирди   3 23:45МДҲ давлатларида яшовчилар учун: АГМК - "Шабаб Ал Аҳли" учрашувини ЖОНЛИ ТОМОША қилинг  6 23:37АПЛ. "Астон Вилла" – "Манчестер Сити". Асосий таркиблар маълум!   8 23:30А Серия. Ибрагимовичсиз "Милан" ўз уйида "Сассуоло"га мағлуб бўлди, Распадоридан дубль  5 23:26А Серия. "Ювентус", "Интер" ва бошқа клубларнинг асосий таркиблари билан танишинг   3 23:16А Серия. "Женоа" – "Беневенто". Бошланғич таркиблар!  26 23:08Бундеслига. "Боруссия" Д, "Штутгарт", "Вольфсбург" ва бошқа жамоаларнинг таркиблари маълум  2 22:52Элдор Сакаев: "Футбол халқ учун, мухлислар учун"  3 22:50Бахтиёр Ашурматов: "Янгиер"да ғалабага бўлган иштиёқ кучлилик қилди"  5

Янги регламентдаги янгиликлар Янгиликлар

Янги регламентдаги янгиликлар

Навбатдаги футбол мавсуми ҳам бошланишига тобора оз қоляпти.

Хабарингиз бор, 9 март санасидан бошлаб Суперлига ўйинларига старт берилади. Мухлисларимизни бу йилги мусобақалар қай тартибда ўтиши ҳамда регламент билан боғлиқ ўзгаришлар қизиқтириши табиий. Шу боис қуйида баъзи янгиликлар ҳақида тўхталиб ўтамиз. 


ҲАКАМЛАР ҚАНЧА ҲАҚ ОЛАДИ?

Шуниси аниқки, 2021 йилги мавсум мусобақалари учун чиқарилган регламентда ҳакамлар иш ҳақи қанча эканлиги кўрсатилмаган. 2020 йилги ҳолат бўйича учрашув расмийларининг меҳнат ҳақи қуйидагича кўринишда эди: 

Бош ҳакам: 3 миллион сўм

Қанот ҳакамларининг ҳар бири: 1,5 миллион сўм

Захира ҳаками: 500 минг сўм

Назоратчи: 800 минг сўм

Комиссар: 400 минг сўм

Лекин бу йилги Регламентда ҳакамлар учун тўланадиган ҳақ эълон қилинмаган. Буни катта эҳтимол билан ЎФА Ҳакамлар қўмитаси учрашув расмийлари билан ўзаро келишган ҳолда ҳал қилса керак. 


ТРАНСФЕРЛАР ОЙНАСИ

Бизда ҳар мавсум учун иккита трансфер ойнаси бор: қишки ва ёзги. Бу мавсум учун қишки "дарча" 4 январдан очилди ва 12 мартга қадар давом этади. Ёзги трансферлар ойнаси эса 5 июль - 31 июль оралиғига белгиланган. Дарвоқе, ёзги "дарча"да ҳар бир клуб ўз сафига таклиф этган янги футболчилар сони 10 нафардан ошмаслиги керак.


ЛЕГИОНЕРЛАР ЛИМИТИ

Легионерлар лимити ўтган йилгидек ўзгаришсиз қолди: 4+1. Бунда камида бир нафар осиёлик футболчи бўлиши шарт, агар клублар ўз сафини тўлиқ 5 нафар хорижлик билан тўлдирадиган бўлса. Бундан ташқари хорижлик футболчилар ва мураббийлар учун тўланадиган бадал пуллари миқдори ҳам камайтирилди.

Суперлигада хорижлик фуқарони рўйхатдган ўтказиш:

Футболчи - 40 миллион (ўтган йил  50 миллион сўм эди)

Мураббий - 20 миллион (ўтган йил 25 миллион сўм эди)

Про лигада хорижлик фуқарони рўйхатдган ўтказиш:

Футболчи - 20 миллион (ўтган йил 50 миллион сўм эди)

Мураббий - 20 миллион (ўтган йил 25 миллион сўм эди) 

Биринчи лига ва аёллар футболи жамоалари хорижлик фуқароларни бепул рўйхатдан ўтказа олишади. Яна бир гап. Агар легионер узлуксиз 4 мавсумни Ўзбекистонда ўтказаётган бўлса, бу йилги бешинчи мавсум учун клуб бадал тўловини амалга оширмайди. Бундан ташқари, агар легионер футболчи бир клуб сафида кетма-кет иккинчи мавсум учун рўйхатдан ўтказилса, унда бадал тўлови 50 фоизга қисқаради, яъни клуб 20 миллион сўмни ПФЛга тўлаб футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин.


БАДАЛ ПУЛЛАРИ

Тўғри, янги регламентда турли мусобақалар учун тўланадиган бадал пуллари миқдори келтирилмаган. Шунга қарамай, анча олдин ПФЛ буни ошкор этди. Айтиш мумкинки, бу йилдан бадал миқдори анча камайган. 

Суперлига - 350 миллион (ўтган йил 500 миллион сўм эди)

Про лига - 100 миллион (ўтган йил 200 миллион сўм эди)

Биринчи лига - 50 миллион (ўтган йил 100 миллион сўм эди)

Аёллар чемпионати - 0 сўм (ўтган йил 50 миллион сўм эди) 


ФУТБОЛЧИЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

Суперлига клуби кўпи билан 45 нафар футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин. Шулардан камида 17 нафар футболчи 1999 й. ва ундан кичик ҳамда камида 5 нафари 2003 ва ундан кичик бўлиши лозим. Пролига ва Биринчи лига клублари кўпи билан 25 нафар футболчини рўйхатдан ўтказа олишади.

U-21 чемпионатида 1999 й. ёки ундан катта 2 футболчининг майдонга тушишига рухсат берилади. U-18 чемпионатида эса 2003 ва ундан кичиклар ўйнайди ҳамда камида 20 нафар футболчи рўйхатдан ўтказилади. 


ИЖАРА ВА УЧРАШУВ ҚАЙДНОМАСИ

Бир мавсумда ҳар қандай клуб бошқа бир клубга 2 нафардан ортиқ футболчини ижарага бера олмайди. Умумий ҳисобда эса клублар ўзлари иштирок этадиган Лиганинг бошқа клубларига 6 нафардан кўп футболчини ижарага бера олишмайди. Шунингдек, ижарага берилган футболчи аввалги жамоасига қарши майдонга тушишга ҳақли ва бу ўринда ижара шартномаси тузилаётган  пайтда мазкур бандга зид келувчи шарт қўйиш тақиқланади. 

Яна бир янгилик ўйиндан олдин тўлдириладиган учрашув қайдномаси билан боғлиқ. Ўтган мавсум Суперлига клублари жами 20 нафар футболчини учрашув қайдномасига киритишлари мумкин эди. Бу йилдан яна олдинги тизимга қайтилди: эндиликда клублар 18 нафар футболчини қайдномага киритишлари мумкин бўлади: 11 асосий таркиб ва 7 захира футболчилари. 

Ўйин пайтида нечта футболчи алмаштиришга рухсат берилади? Биласиз, пандемия сабаб ПФЛ ўтган йил 5 нафаргача футболчининг захирадан тушишига рухсат берганди. Бу йилдан яна 3тага қайтилди. Демак, Суперлига учрашувлари пайтида ҳар бир клуб 3 тадан футболчини алмаштира олади. Қуйида мусобақалардаги алмаштиришлар сонини келтириб ўтамиз: 

Суперлига — 3 та

Ўзбекистон кубоги — 3 та (+1 экстра таймда)

Лига кубоги — 3 та (+2 танаффус вақтида, йўқса бу лимит кучини йўқотади)

U-21 — 5 та

U-18 — 5 та

U-16 — 7 та

U-14 — 7 та

Про лига — 3 та

Биринчи лига — 5 та

Аёллар олий лигаси — 3 та

Аёллар биринчи лигаси — 5 та

U-16 аёллар чемпионати — 7 та. 

P.S Мазкур қоида эпидемиологик шароитдан келиб чиқиб ўзгаришлар сони қайта кўриб чиқилиши мумкин. 


"БОЛБОЙЛАР"НИ ПФЛ КИЙИНТИРАДИ

Яна бир янгилик шуки, бу йилги мавсумдан бошлаб тўп узатиб берувчи болакайларни ПФЛ кийинтиради. ОЧЛ ўйинлари пайти "болбойлар" киядиган либос ОФК томонидан берилишини кўпчилик билса керак. Энди ПФЛ ҳам шундай йўл тутишга қарор қилди ва бу жуда яхши. 


ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ ВА ЛИГА КУБОГИ

Ўзбекистон Кубоги бу йил ҳам дастлаб гуруҳ шаклида бўлади. Гуруҳ ўйинларида 24та жамоа (6 гуруҳга бўлинган ҳолда) қатнашади. Бу мусобақада фарм клублар қатнаша олмайди. Гуруҳ босқичидан бошлаб токи финалгача ҳар бир баҳс битта ўйиндан иборат бўлади.

Лига Кубоги бу йил ўтказиладими? Бу саволга жавоб бериш қийин, негаки ҳаммаси пандемия билан боғлиқ вазиятга қараб қолган. Маълумки, Лига Кубогида ўтган йил қўшни Тожикистон ва Қирғизистон клублари ҳам қатнашиш истагини билдиришганди. Бу йил нима бўлади, Лига Кубоги ўтказиладими, бу каби саволлар жавоби кейинроқ ойдин бўлади.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

+5   
24 фев 20:28:08
Botir Shokirov
Diyorni kopchilik yoqtirmaydi.lekin shu bola ishlayapti oldingi rahbaryat faqat pul sanab otirgan ekan lekin diyor gap yoq zor olib boryapti pfl ni
+3   
24 фев 21:04:35
UZB C.F....
Tan olish kere PFL haqiqatdan iwlavotti ,oldinga intilvotti. Kelgusidagi iwlariga omad yor boʻlsin..
+2   
24 фев 21:25:54
Dilshodbek110272
Чемпионатни кизикарлирок килиш учун марказий осиё кубоги(ОФК кубогига ухшаш) учун турнир утказилса .Унда Узбекистон Тожикистон Киргизистон ва Туркманистон чемпионатларида 2 тадан жамоа(ОЧЛда катнашмайдиган мисол учун 3- 4 урин эга)лари катнашса. 2 гурухга ажратилиб уй сафар тизимида мусобака утказилса зур буларди.Шунда вилоятларга хам кушни республикалардан келган клубларни уйинини куриш насиб киларди.Собик иттифок даврларида булганидек.
+2   
24 фев 20:29:41
Nasaf liverpool
Zur
+1   
24 фев 21:14:48
Forever Gunner
Хоразм ЮВЕ Хозараспдан фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Вар хакида
Бу малумотлар ПФЛни иши сиз сураган вар хакидегиси УФАни иши . УФАдегилар «дам» олаётганини хисобга осек хали ВАР хакида янгили бомеди
   
26 фев 06:38:05
Холмирзаев Комил
Диер яхши ишлаяпти у футбол оиласидан чиккан бизда яна иккита яхши мутахасис бор лекин улар УФА берадиган маошга ишламайди Санат Шарипов ва Алишер Никимбаев
   
25 фев 17:01:30
jizzax_so'g'diyona
PFLdan bir iltimos usha bolakaylarni kiyintirishda mavsum(ob-xavo)ga qarab keyintirenlar.
Yozda kepka xam qushib berselar, yana sivuqqa tugri kelsa issiq shapka va hakozolar.
   
25 фев 17:00:08
Jalol
Кубок уиинлари 1 марта утказилиши Пойтахт жамолари учун ишлайди утган иили Пахтакор куп уиинларини уз майдонига утказди .кура ташлаш хар хил уиинлар булади диёр эмас мутлока футболга дахли йук одам шарларни танлаш керак
   
25 фев 09:27:11
Rain.
Легионерлардан фойдаланишни сал кискартириш керак узимизда истедодларга ахамият бериб. 2+1 булса яхши буларди сабаб негаки бемаксад жамоалар хам Четдан уйчилар олиб келиб карзга ботиб узини кийнаяпди. Пуллар бемаксад йук жойга кетяпди. Битта трансферини окласа булади шунча йилдан бери узини оклаган Черан. Колаганлари махаллий футболчилардан САВИЯСИ ПАСТ. Нимага 14 уринда юрган командала четэллик футболчи хуп юрган жойинг шу экан уйнат ёшларни...
   
24 фев 23:27:16
Skarpion
Zur ishlayatti pfl ga omad lekin hech qayerda kurmaganman mamlakat kubogini gruppa qiganini
   
24 фев 22:50:56
Sogdiana PFK
Botir Shokirov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Diyorni kopchilik yoqtirmaydi.lekin shu bola ishlayapti oldingi rahbaryat faqat pul sanab otirgan ekan lekin diyor gap yoq zor olib boryapti pfl ni
Диер ростдан хам ишлаяпти. Бунга куз юмиб булмайди. Диер спортчилар оиласининг бир вакили сифатида футболга хиенат килмаслиги 100 фоиз аник.
   
24 фев 21:35:29
Forever Gunner
Хоразм ЮВЕ Хозараспдан фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хозир еслолмаяпман лекин хабар чикканди
Уткан йил чикуди
   
24 фев 21:29:23
milan nasaf olg'a
Reglament bilan tanishtirish yaxshi lekin kamchiliklar yetarli kameralar kam projektrlar va hakazo tan olish kerak pfl ishlayapdi ufa hamon uyquda.
   
24 фев 21:20:43
Хоразм ЮВЕ Хозараспдан
Forever Gunner фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу малумотлар ПФЛни иши сиз сураган вар хакидегиси УФАни иши . УФАдегилар «дам» олаётганини хисобга осек хали ВАР хакида янгили бомеди
Хозир еслолмаяпман лекин хабар чикканди
   
24 фев 20:25:09
Хоразм ЮВЕ Хозараспдан
Вар хакида
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика