UZ

Сўнгги янгиликлар

22:47Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  283 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  9 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  27 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  5 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  27 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  403 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  41 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7

Яман бош мураббийи: "Фаластинга қарши ўйин билан таққослаганда бутунлай бошқа Ўзбекистонни кўрдик" Янгиликлар

Яман бош мураббийи: "Фаластинга қарши ўйин билан таққослаганда бутунлай бошқа Ўзбекистонни кўрдик"

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Яман учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Сами Ал Наш қатнашди.

"Бугунги ўйинда тажриба борасидаги фарқ сезилиб қолди. Рақибларимиз биздан анча тажрибали. Ўзбекистон терма жамоасида жуда кўплаб вазиятлар юзага келди ва 5та гол уришди. Бизда бундай ҳолатлар кам бўлди, улардан фойдаланишда оқсадик", - дейди бош мураббий.

- Ўзбекистонни ўрганишда барибир Фаластинга қарши ўйинни кўрган бўлсангиз керак, ўша ўйин билан бугунги ўйиндаги Ўзбекистоннинг энг асосий фарқи нимада?
- Фаластин билан ўйин ва бугунги баҳс ўртасида катта фарқ бўлди. Энг катта устунлик ўз майдонида мухлислар қаршисида ўйнашгани ва шу боис бугун бутунлай бошқа Ўзбекистонни кўрдик.

- Яман ўтган икки баҳсда Сингапур ва Саудия Арабистонига иккитадан гол ура олганди. Аммо бугун шогирдларингизда тетиклик кўринмади...
- Бугун асосий ҳужумчимиз дисквалификация туфайли ўйнай олмади. Яна бир сабаб Саудия Арабистонига қарши баҳсда Баҳрайнда бўлса ҳам ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнагандик. Бугун эса меҳмон жамоа майдонида ҳаракат қилдик.

- Нима учун жамоаингиз тўп билан деярли кўп ҳаракат қилгани йўқ...
- Таркибимизда ёшлар жуда кўп. Улар ҳали бизнинг фалсафамизни тўлиқ тушуниб етишгани йўқ.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди


Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика