Ямаль Европа чемпионатида 40 йиллик рекордни янгилади

Khoja
16 июн 2024, 10:31
Ламин Ямаль икки кўрсаткич бўйича Европа чемпионати тарихига кирди.

Испания миллий жамоаси футболчиси 1-турда Хорватияга (3:0) қарши баҳсда майдонга тушиб, турнир тарихидаги энг ёш дебютант бўлди — 16 ёш 338 кун. 

Шунингдек, «Барселона» вингери жамоасининг учинчи голига ассистентлик қилди ва Евроларда голли узатма берган энг ёш ўйинчига айланди. Ламин бу борада 40 йиллик рекордни янгилади — 1984 йилги қитъа чемпионатида белгиялик Энцо Шир 18 ёш 115 кунлигида ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйганд

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com