Хююпя: "Байер" мавсумни ғалаба билан бошлаганидан хурсандман"

Tolibjon Qosimov
12 авг 2013
"Байер" бош мураббийи Сами Хююпя жамоаси Бундеслиганинг биринчи турида ғалаба қозонганидан хурсанд, деб хабар бермоқда немис ОАВ.
"Байер" ўз уйида "Фрайбург"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

"Ўйин қийин бўлди. Биринчи бўлимда 30 дақиқа яхши ўйнадик. Аммо шундан сўнг ўйинимизда пасайиш бўлди. Иккинчи бўлим бошида яна яхши ўйнаб иккита гол урдик. Ғалаба билан бошлаганимиздан хурсандман, бу бизга қўшимча ишонч бағишлайди", — дейди Хююпя.

Tolibjon QosimovMuallif
Manba: championat.com