

Франкфуртдаги "Коммерцбанк-Арена"да ўтган баҳс 5:0 ҳисобида мюнхенликлар ғалабаси билан якунланди.
"Баҳордаги омадсизликлар ва мундиалдаги мағлубиятдан сўнг бу соврин кўп нарсани англатади. "Бавария" футболчилари кўп ишлашди ва мавсумни яхши бошлашга умид қилишди. Биринчи расмий баҳсда соврин ютмоқчи эдик" - дейди Хуммельс.
"Бавария" Айнтрахтни мағлуб этиб тарихда 7-марта Германия Суперкубогини қўлга киритди.



