Хотира турнирида “Хоразм” жамоаси ғолиб чиқди

Narzulla Saydullayev
4 мар 2015, 08:14
Хоразм вилоятининг Хонқа туманидаги марказий ўйингоҳда футбол фидойиси Қаҳрамон Мусаев хотирасига бағишлаб ўтказилган турнир поёнига етди.
Вали Султонов устозлик қилаётган “Хоразм” жамоаси ҳал қилувчи учрашувда “Урганч ОЗК-1” жамоасини 4:0 ҳисобида енгиб, хотира турнири ғолиблигини қўлга киритди. Натижада, “Урганч ОЗК-1”га иккинчи ўрин насиб этди.    3-ўрин учун кечган ўйинда “Хонқа”ликлар “Боғот” жамоаси устидан  2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
  
Ғолиб ва совриндор жамоалар Қ. Мусаевнинг оила аъзолари, хусусан,  фарзанди Дониёр Салаев томонидан тақдирланишди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ,

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia