Хорватия терма жамоаси таржимони матбуот анжумани вақтида ҳайдалди

Eldor Akmurzayev
13 окт 2019
Евро-2020 саралаши доирасидаги Уэльс – Хорватия баҳси олдидан ўтказилган матбуот анжуманида кутилмаган ҳолат юз берди.

Гап шундаки, меҳмонлар таржимони ярим ҳимоячи Иван Перишичнинг гапларини нотўғри талқинда келтиргани учун пресс холлнинг ўзидан ҳайдалди. Вазиятга хорватияликларнинг медиа менежери Томислав Пачак аралашиб, Перишичнинг фикрларини ўзи таржима қилиб турган. 

Эслатиб ўтамиз, Кардиффдаги баҳс 13 октябрь куни, Тошкент вақти билан 23:45да бошланади. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: BBC Sport Wales ‏