Хоразм 3 февраль куни Тошкентга келади

Narzulla Saydullayev
31 янв 2014, 18:48
Айни пайтда ўз қароргоҳида йиғин ўтказаётган Хоразм феврал ойида бўлиб ўтадиган ПФЛ Кубогида иштирок этишни мақсад қилган.
Шу боис жамоа 3 февраль куни ўз автобусида пойтахтга келишни ўйлаб турибди. УрганчликларТошкентда "Геофизика" қароргоҳида истиқомат қилишни маъқул кўришган.

Клуб машғулотларига Жасур Отажонов қўшилган. Бу футболчи ўтган йили олий лигада "Гулистон" шарафини ҳимоя қилганди. Аслида Отажонов Хоразм учун беона эмас. Чунки Жасур илгари бу клубда ҳам ўйнаганди.

Шунингдек маълум сабабларга кўра, йиғинда қатнаша олмаётган, бош мураббий Мансур Давлетов ҳам яна жамоага қайтган. Машғулотлар айнан Давлетов бошчилигида ўтказилмоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›