Холанд нега МЮ таклифини рад этганини айтди

Alisher
14 фев 2020, 11:54
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд нега "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этгани ҳақида гапирди.

"Оле Гуннар Сульшердан жуда ҳам миннатдорман. Унга катта раҳмат айтаман, ҳозирда менда бор нарсаларга у туфайли эришдим, аммо мен "Боруссия" вариантини энг яхшиси деб билдим.

Кўпчилик мени маош туфайли бу клубни рад этган деб ўйлайди, аммо мен бундай миш-мишларга аҳамият бермайман. Менга яқин одамлар билишадики, мен биринчи навбатда футболга эътибор қаратаман", - дейди 19 ёшли тўпурар.

Эслатиб ўтамиз, Холанд "Мёльде"да Сульшер қўл остида шуғулланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›