Холанд Бундеслига рекордини ўрнатди

Sherzod Nurmatov
25 апр 2021, 00:37
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Вольфсбург"га қарши ўйинда иккита гол урди (2:0).

"Gracenote Live" хабарига кўра, норвегиялик футболчи Бундеслигада 38 та гол уриб,  21 ёшгача футболчилар орасидаги энг кўп гол уриш бўйича рекордни янгилади.

Қайд этилишича, аввалги рекорд айнан "Боруссия" вакили Жейдон Санчо эди. У 21 ёшга тўлгунига қадар 36 та гол уришга муваффақ бўлган.

Холанд жорий мавсумда 38 учрашувда 37 та гол урди ва 9 та голли пас узатди. 


Матлуба Мустаева

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Gracenote Live