Вьетнам U-20 термаси устози: "Австралия билан баҳсда бор салоҳиятимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз"
28 фев 2023 15:37
Янгиликлар
Вьетнам U-20 термаси устози: "Австралия билан баҳсда бор салоҳиятимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз"
- Жамоада турнирга тайёргарлик қандай ўтди?
- Бизда ушбу мусобақага келишдан олдин тайёргарлик учун 2 ҳафта вақт бор эди, Тошкентга келгунга қадар яхши тайёргарлик кўрдик. Мусобқага келишдан олдин 2 та назорат учрашуви ўтказдик Саудия Арабистони U-20 термаси ва Дубай жамоаси билан ўйнадик.

- Жаноб мураббий, ертанги рақибларингизнинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида гапириб ўтсангиз?
- Австралия терма жамоасига қарши футболчилик фаолиятимда ўйнаганман. Австралия U-17, U-18, U-20 терма жамоалари билан ўйнаганмиз ва U-23 терма жамоасининг учрашувларини таҳлил қилиб чиқдим ва улар кучли жамоа деб ўйлайман.
- Турнирга тайёргарлик жараёнида жароҳат олган ўйинчиларингиз борми?
- 1-тур учрашувига барча ўйинчиларимиз тайёр. Эртага бор салоҳиятимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз.

- Мусобақадаги атроф-муҳит ва об-ҳаво қандай, сизларга қийинчилик тўғдирмаяптими?
- Биз йиғин ўтказган ҳудуд илиқ эди, бу ерда эса ҳаво салқин экан, лекин ҳаво жуда тоза ва бундай об-ҳаво бизга муаммо тўғдирмайди.

"B" гуруҳида жойлашган термалар Австралия ҳамда Вьетнам ўртасидаги учрашув эртага Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида 15:00 да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар