Хендерсон АПЛга қайтиши мумкин

Alisher Ostonov
29 май 2025, 15:14
"Сандерленд" раҳбарияти ярим ҳимоячи Жордан Хендерсонни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

34 ёшли англиялик италиялик мураббий Франческо Фариоли кетгач, "Аякс"ни тарк этишга тайёр.

Англиялик футболчига "Сандерленд"дан ташқари А Сериянинг икки клуби, шунингдек "Рейнжерс" қизиқиш билдирмоқда.

"Сандерленд" Хендерсоннинг 2008 йилдан 2011 йилгача ўйнаган биринчи клуби эди. 2024/25 йилги мавсум якунларига кўра, "қора мушуклар" АПЛга қайтди.

Хендерсон 2024/25 йилги мавсум "Аякс" сафида барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Футболчининг Нидерландия клуби билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнида якунига этади. Transfermarkt портали хавбекнинг трансфер қийматини 2,5 миллион еврога баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Daily Mirror

Сўнгги янгиликлар

Барча ›