Хави яқин соатларда "Барселона" бош мураббийига айланади

Alisher
4 ноя 2021, 14:35
"Ал Садд" бош мураббийи Хави Эрнандес яқин соатларда "Барселона"ни бошқаради.

41 ёшли мураббий Каталония клуби билан уч йиллик шартномага имзо чекади.

Хави "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. Испан Каталония клубининг асосий жамоасида 1997-2015 йилларда ўйнаган. У "Ал Садд"га 2015 йилда келган ва тўрт мавсум ҳаракат қилган. Якунда, у 2019 йилда бош мураббийга айланганди.

"Барселона" 27 октябрда Роналд Куманни бош мураббийликдан истеъфога чиқарди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: radiomarcabarcelona.com