Хави рози бўлди

Eldor Akmurzayev
19 апр 2020, 22:05
“Ал Садд” устози Хави клуб раҳбарияти билан учрашди ва маошининг қисқаришига ижобий жавоб берди.

Бу ҳақда, доҳаликлар матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Жамоамиз бош мураббийи Хави Қатарда коронавирусга қарши курашишда ёрдам бериш мақсадида иш ҳақини камайтиришга рози бўлди”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Хави рафиқаси билан Барселонадаги шифохонага 1 миллион евро хайрия қилгани ҳақида маълумот бергандик.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/AlsaddSC