

Маълумотларга қараганда, мураббий 16 октябрь кунги ўйингача Жюль Кунденинг тайёр бўлишига умид қилмоқда.
Хави "Интер" билан ўйинда Пикенинг ўзини тута олмаганидан норози ва уни захира ўриндиғига қайтармоқчи.
Кунде 22 сентябрь куни оёғидан жароҳат олганди. Айни пайтда унинг ҳолати қониқарли баҳоланмоқда. Агар у шу темпда соғайишда давом этса, "Класико"да дастлабки дақиқалардан майдонга туша олиши мумкин.



